Куман “Барса” мухлисларига муҳим гап айтди
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман ўзининг кетиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
- 19 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериядан кейин клубдан кетишим ҳақидаги саволларга жавоб бериш ғалати туюляпти. Битта учрашувни бой берган кунимиз менга истеъфо ҳақида эслатадиган бўлиб қолишди. Балки кетишим керакдир. Лекин шартнома бўйича яна бир йил вақтим бор.
Мен катта босим борлигини биламан ва уни енгиб ўтишимга ишонаман. Лекин кетишимни кутаётганлари тушунарсиз. Мен “Атлетико”га қарши ўйинда ютсак ёки ютқазсак нима бўлишини яхши биламан. Мен клуб президенти Жоан Лапорта билан гаплашиб олдим ва у менга тўлиқ ишонади, - деди Куман.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона”нинг 19 та учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига 29-турда ашаддий рақиб – “Реал” барҳам берди. Бу учрашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди ва мусобақа жадвалида каталонияликлардан ўзиб кетди.
Фикрлар