Куман "Барса"да мураббий ўрнини эгаллай олмаяпти

  • 17 сентября, 2020, 13:21
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона"нинг янги бош мураббийи Рональд Куман захира ўриндиғидаги ўз ўрнини эгаллай олмаслиги мумкин. Бунга эски мураббий Сетьеннинг шартномаси бекор қилинганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Tecno

COPE нашри хабар беришича, Испания қироллиги футбол федерацияси Куманга расмий ўйинларда иштирок этишга ҳозирча рухсат бера олмайди. Чунки "кўк-анорранглилар" шартномани бекор қилиш шартлари бўйича собиқ бош мураббий Кике Сетьен билан келишмаган.

61 ёшли мутахассис шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун товон пули олишни истамоқда. Қайд этилишича, агар "Барса" собиқ мураббийи билан келиша олмаса, Куман ва бирор янги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди. Каталонияликларнинг Ла Лигадаги илк ўйини 27 сентябрь куни "Вильярреал"га қарши ўтказилиши режалаштирилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию