Куман “Барса”нинг нозик томонини айтиб берди

“Барселона”да бош мураббий бўлиб ишлаган нидерландиялик мутахассис Рональд Куман каталонияликларнинг ўйин услуби эскича эканини таъкидлади.

- Нидерландия футбол мактаби вакили сифатида мен учун ҳужумкор ўйин кўрсатиш энг муҳим жиҳат ҳисобланади. Замонавий футболчи учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш керак.

“Барселона”да ишлаганимда айнан мана шу тактикани қўллаган учрашувларимизда энг яхши ўйинимизни намойиш қилгандик.

Ҳозир “Барселона” эскирган усулда ўйнаяпти ва 4-3-3 схемасида “тики-така”сини қўллашга уриняпти. Лекин футбол ўзгарган, тезкорлик ва техника анча ошган. Фақат тарихга таяниб яшаб бўлмайди, - деди Рональд Куман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!