Куман "Барселона" бош мураббийи сифатида илк фикрларини билдириб ўтди
"Барселона"нинг янги бош мураббийи Рональд Куман ўзининг бу борадаги илк фикрларини билдириб ўтди.
“Голландия терма жамоасида ишлаш мен учун шараф эди. Мен у ерда сўнгги 2,5 йилда муваффақиятга эришишга ҳаракат қилдим. Ўтган давр мобайнида эришган ютуқларимдан фахрланаман. Голландия терма жамоасининг келажаги порлоқ, мен бунга аминман.
“Барселона” – орзуимдаги клуб. Бу жамоани бошқариш мен учун алоҳида аҳамиятга эга”, - дейди голландиялик мутахассис.
57 ёшли мураббий "кўк-анор ранглилар" билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.
Фикрлар