Куман "Барселона"да қолади!
Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Рональд Куман янги мавсумда ҳам "Барселона"да ишлашда давом этади.
Юқоридаги манбага кўра, голландиялик мутахассиснинг агенти мижозининг “Камп Ноу”да қолишига тўлиқ ишонмоқда. Боиси уларнинг клуб раҳбарияти билан ўтказган музокаралари муваффақиятли якунланган.
Таъкидлаш керакки, Куманни шахсан "Барселона" президенти Жоан Лапорта истеъфога чиқаришни хоҳламаган.
Рональд Куман “Барселона”да 2020 йилнинг ёзидан буён фаолият юритмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум Ла Лигани 3-ўринда якунлади ва Чемпионлар лигасида 1/8 финалда тўхтади. Аммо каталонияликлар Испания кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Фикрлар