Куман "Барселона"га "Сити" футболчисини олиб келмоқчи

  • 22 августа, 2020, 21:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг чап қанот ҳимоячиси Анхелиньо фаолиятини  "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли испаниялик футболчини шахсан каталонияликлар янги бош мураббийи Рональд Куман ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. “Шаҳарликлар” эса унинг трансферини 30 млн еврога баҳоламоқда.

Анхелиньо ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "РБ Лейпциг" сафида ижарада ўтказди ва 18 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию