Куман "Барселона"ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман “Барселона”ни бошқариши мумкинлиги борасида берилган саволга жавоб қайтарди.
“Бу хабарни инкор этиш осон, лекин мен бундай қилмайман. Умуман олганда эса ҳозир биз Голландия терма жамоаси иштирокидаги матбуот анжуманида ўтирибмиз ва шундай бўлиб қолсин”, - дейди Куман.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар раҳбарияти тез орада Эрнесто Вальверде ўз лавозимидан озод этмоқчи. Унинг ўрнига эса Кумандан ташқари шунингдек Унаи Эмери, Роберто Мартинес ва Массимилиано Аллегри каби мутахассислар номзоди мавжуд.
Фикрлар