Куман: Дунёда Мессининг тақдирини ҳал қиладиган биргина одам бор холос

Рональд Куман “Барселона” етакчиси Лионель Мессининг атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Аргентиналик ҳужумчи ҳали клуб билан янги шартнома бўйича музокараларни тикламади. Унинг ёзда кетиши ҳақидаги хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.

- Албатта, нималар бўлаётганини кўриб турибман. Дунёда Мессининг тақдирини ҳал қиладиган биргина одам бор. Бу Леонинг ўзи. Одатда, атрофдагилар нима деганига эътибор қилмайман. Лекин клубдагилар Месси ҳақида ҳар хил нарсаларни гапирса, бу жамоадаги хотиржамликни бузади, - деди Куман.

Мессининг шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Кўп нарса футболчининг қандай қарорга  келишига боғлиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!