Куман муҳим очколар бой берилган ўйин ҳақида нималар деди?

"Барселона" Ла Лига 14-туридан ўрин олган учрашувда "Валенсия"ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ўйиндан кейин "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Рональд Куман баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Учрашув қийин бўлди. Биринчи бўлиб ҳисобни очганимизга қарамай, тўлиқ эътиборни ўйинга қарата олмадик. Вазиятлар ярата олган пайтимизда улардан фойдаланишда нимадир етишмади. Рақиб яхши ҳимояланди. Иккинчи бўлимда ғалаба учун ҳаракат қилишни бошладик, аммо имкониятлар кўп бўлмади.

Бир текис ўйин намойиш эта олмадик, керакли жойларда тўпни йўқотдик. Жамоада бироз тушкунлик пайдо бўлгандек туюлмоқда. Бунга қисман баъзи футболчиларнинг ёш эканлиги ҳам таъсир кўрсатяпти. Де Йонг кеча машғулотларда ўзини ёмон ҳис этди. Шу сабабли, уни дастлабки дақиқалардан майдонга тушира олмасдим. Бироқ унинг ўрнини эгаллаган Бускетс ҳам ишончни оқлай олмади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!