Куман қишки трансферлар даврида "Барселона"га бир неча футболчи олиб келмоқчи
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида бир қатор футболчиларни таркибга қўшиб олмоқчи.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, голландиялик мутахассис бир қанча ҳимоячи ҳамда ҳужумнинг исталган жойида тўп сура оладиган форвард олиб келмоқчи. У ҳатто футболчиларни ижарага олишга ҳам рози.
Куманнинг фикрича, ушбу харидлар айни дамда жамоада юз бераётган молиявий инқирозларга қарамай, зудлик билан амалга оширилиши шарт.
"Барселона" ўтган ёзги трансферлар даврида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия ва "Лион" форварди Мемфис Депайни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрган эди.
Фикрлар