Куман яна уч футболчига чиқиш эшигини кўрсатиб қўйди
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман секин-аста таркибни қисқартириб бормоқда.
Нидерландиялик мутахассис “Барселона”нинг ёш футболчиларига ҳам ишонч билдирмаслигини маълум қилиб, улар ижарага кетиши лозимлигини таъкидлади.
- Мени Рики Пучга ишонч билдирмайди дейишаётгани нотўғри. Мен у билан гаплашдим. Мен ёшлар билан суҳбатлашиб тураман, улар доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Пуч, Аленья ва Педри. Улар бу ерда ўзини кўрсата олиши қийин. Мен уларга ижарада тўп суришни маслаҳат бердим. 20 ёшли йигитлар ўйнаши керак. Уларни ишсиз қўйиб бўлмайди. Бизда эса рақобат ўта кучли, - деди Куман.
Фикрлар