Куманнинг айтгани бўлмайди!

“Барселона” раҳбарияти бош мураббий Рональд Куман Каталонияга келганидан бери кутаётган Жоржиньо Вейналдумни таклиф қилиш фикридан қайтди.

Аввалроқ, клуб вакиллари Куман ташаббувчи билан “Ливерпуль”нинг 30 ёшли футболчиси билан музокара ўтказган эди.

Мутахассислар Вейналдумнинг “Барселона”га олинмаслигини бир неча сабаблар билан боғламоқда.

Хусусан, клуб раҳбарияти жамоани ёшартириш тарафдори ва асосан ўз тарбияланувчиларига таянмоқчи. Шу боис, каталонияликлар йилига 8 миллион евро маош оладиган нидерландиялик футболчи ўрнига клуб тарбияланувчиси Илайш Морибага имкон беришни маъқул кўрмоқда.

Мориба жорий мавсумда катта футболга қадам қўйди. 18 ёшли ярим ҳимоячи Испания чемпионатида бешта ўйин ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!