Куманнинг "иши" футбочиларга ёқадими?

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман иқтисодий инқироздан чиқиб кета олмаётган клубни қўллаб-қувватлаш ва футболчиларга ўрнак бўлиш учун маоши камайишига розилик берди.

Куман бошчилигидаги мураббийлар штаби аъзолари маошлари пасайтирилишига тайёр эканинини клуб раҳбарларига маълум қилди. Куман футболчиларга  ўз позициясини тушунтириб беришини ҳам айтган.

Аввалроқ, “Барселона” раҳбарияти футболчилар билан музокара ўтказиб, уларнинг аксариятини маош пасайишига кўндира олмаган эди. Баҳорда эса, футболчилар Лионель Месси ҳурматидан маошларини кесиш бўйича клуб таклифини сўзсиз қабул қилганди. Энди жамоа сардорининг ўзи клуб қарорини қўллаб-қувватламаяпти. Аксарият футболчилар унинг ортидан эргашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!