Куманнинг ўрнини "Барса"нинг собиқ футболчиси эгаллаши мумкин

"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Филлип Коку Каталония супер клуби бошқарувида Рональд Куманнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Журналист Херард Ромеронинг маълум қилишича, 50 ёшли мутахассиснинг номзоди "кўк-анор ранглилар" раҳбариятининг шорт-листида бор. “Барса”да шунингдек, Антонио Конте, Андреа Пирло, Хави, Марсело Бьелса ва Эрик тен Хаг каби мутахассислар номзодлари ҳам мавжуд.

Коку "Барса" сафида 1998 – 2004 йилларда тўп сурган. У мураббий сифатида ПСВ, "Фенербахче" ва "Дерби Каунти" клубларида ишлаган.

“Барселона” айни дамда Испания Ла Лигасида 8 очко билан 7-ўринда бормоқда. Каталонияликлар кеча ўз майдонида бўлиб ўтган “Гранада”га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида гол уриб, муқаррар мағлубиятдан қутулиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!