Кунде «Барселона»даги ўйин вақти қисқаргани ҳақида гапирди
«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде каталонияликлар сафида ўйин вақти қисқаргани ҳақида фикр билдирди.
«Бу мураббийимнинг қарори. Жисмоний жиҳатдан ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Менда жароҳат йўқ. Агар ўйин вақтим камайса, бу ўтган мавсум билан боғлиқ. Ўтган мавсумдаги кўрсаткичларим ўз стандартларимдан анча паст бўлди. Бу — мен мамнуният билан қабул қиладиган оқибат ва чақириқ. Одатдагидек ишлашда давом этишим керак. Энг яхши формамни қайтара оламанми-йўқми, бу ўзимга боғлиқ. Биламанки, аъло формага кирсам, ўйин амалиётига эга бўламан», — деди Кунде RMC Sport нашрига берган интервьюсида.
27 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 5 та учрашувда иштирок этиб, 261 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Кунденинг трансфер қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар