Кунде: "Педри — менинг севимли футболчим"
"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кундежамоадоши Педрининг иқтидорини эътироф этди.
"Педри — менинг севимли футболчим. У шунчаки ажойиб. Ростини айтсам, у шундай футболчилардан бири, улар бошқа даражада ўйнайди. Ҳатто у машғулотларда ва бошқа вазиятларда қилаётган ишлари ҳам… Бу аслида унинг туғма техникаси. У ўнгга ҳам, чапга ҳам бурила олади, ҳам ўнг, ҳам чап оёқда бир хил ўйнайди, унинг ўйинни кўриши ҳайратланарли, у жуда кўп нарсага қодир.
Яна бир жиҳат борки, менимча, унга етарлича эътибор берилмайди — бу унинг ҳимоядаги иши. Педри доимий ҳаракатда бўлган футболчи… Ҳимояда ҳам у тўпни тортиб олади. Ўтган йили у Европада тўпни энг кўп олиб қўйган футболчилардан бири эди.
Бир ўйин давомида у тахминан 12 километр масофа босиб ўтади. Шу билан бирга у тўпни тортиб олиши, жамоани олдинга олиб чиқиши, паслар бериши ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтиши керак бўлади. Педри — шунчаки мукаммал футболчи, — деди Кунде.
Фикрлар