Куннинг марказий беллашувида томонлар муроса кўчасини танлади

Терма жамоалар йиғинлари доирасидан ўрин олган Португалия ва Испания терма жамоаларининг ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. 

Баҳс мобайнида португаллар бир неча маротаба дарвоза тўсинини нишонга олган бўлса, "қизил фурия"га Патрисиунинг маҳорати халақит берди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Бурчак зарбасидан сўнг Фелиш ўзи томон келган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. 

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Бурчакдан узатилган тўпга Рамос томонидан берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 86'

    Жотага узатилган тўпга Кепа биринчи бўлиб чиқиб келди.

  • 82'

    Серхио Рамос Пау Торрес ўрнига майдонга тушди. Шунингдек, бироз аввал Роналду ўз ўрнини Фелишга бўшатиб берганди.

  • 81'

    Траоренинг Диашни ортда қолдириб берган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 81'

    Жаримадан узатилган тўпни Кепа ушлаб олди.

  • 79'

    Диогу Жота Тринкау ўрнига майдонга тушди.

  • 75'

    Ишонасизми, Кепа сейв қилди! Тринкау яхши имконият ҳосил қилди. Зарбани Аррисабалага қайтариб қолди.

  • 72'

    Адама Траоренинг узатмасидан сўнг Олмо жарима майдони марказида бўш қолдирилди. Зарбани Руи Патрисиу супер тарзда қайтариб қолди.

  • 70'

    Роналдунинг жарима майдони ичига узатган тўпи ўтмади. Ренато яхши позицияга чиқиб бориши мумкин эди.

  • 68'

    Португалларнинг бурчак зарбаси ҳам ўхшамади.

  • 67'

    Роналдунинг супер узатмасини Ренато кўкка совурди. Зарба дарвоза тўсинига тегиб, чизиқ устига тушди.

  • 66'

    Испания терма жамоасининг бурчак зарбаси яна фойда келтирмади. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

  • 64'

    Бернарду Силванинг рейдини Гайя ўз вақтида тўхтатиб қолишга эришди. Акс ҳолда, келгуси қадамлар Кепа дарвозасини улкан хавфда қолдирарди.

  • 62'

    Бускетс ўрнига Адама Траоре майдонга тушди.

  • 60'

    Испанлар тўп назоратини амалга оширмоқда. Хавфли вазиятлар йўқ.

  • 57'

    Кампаньанинг жаримадан йўллаган зарбаси Патрисиуга ортиқча қийинчилик туғдирмади.

  • 55'

    Олмонинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 53'

    Роналдунинг навбатдаги зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Мана бу биз кўришга ўрганган Криштиану.

  • 52'

    Майдон марказида Тринкауга нисбатан қоида бузилди.

  • 49'

    Себальос ўрнига Кампанья майдонга тушди.

  • 48'

    Испаниянинг жарима зарбаси муваффақиятсиз амалга оширилди.

  • 46'

    Испанларда Регилон ўрнига Гайя ва Родриго ўрнигв Микель Мерино майдонга ташланди.

  • 46'

    Моутиньо ўрнига Вильям, Андре Силва ўрнига Бернарду Силва, Пепе ўрнига Рубен Диаш майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи таймга ҳакам томонидан вақт қўшиб берилмади. Танаффус.

  • 45'

    Роналдунинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Устига-устак офсайд.

  • 44'

    Регилон сариқ карточка ишлаб олди. Тринкауга нисбатан ишлатилган қўполлик у учун учинчиси эди.

  • 43'

    Геррейру Тринкаунинг узатмасини аниқ тарзда дарвозага йўллай олмади.

  • 41'

    Жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпни ҳам испан ҳимоячилари қайтарди.

  • 39'

    Роналдунинг ўтиб кетишига испан ҳимоячилари йўл қўймади.

  • 35'

    Роналду яна офсайдда қолиб кетди.

  • 33'

    Тринкау жарима майдони яқинида йиқилди. Ҳакамнинг фикрича, барчаси жойида. Ўйин давом этади.

  • 31'

    Бурчак зарбаси пайтида Пепе рақибига нисбатан фол ишлатди.

  • 30'

    Жаримадан узатилган тўпни Рубен Семеду боши билан дарвозага йўллай олмади. Ҳимоячига теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 28'

    Португаллар ҳужумга ўта бошлади.

  • 26'

    Ренато Санчешнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 25'

    Олмонинг зарбаси яна Патрисиунинг қўлларига бориб тушди. 

  • 24'

    Испания қисқа паслар орқали ўйнашга ўтди.

  • 21'

    Регилон ҳужумда қоидани бузди.

  • 19'

    Себальос зарба беришга имкон топа олмади. Ҳимоячилардан қайтган тўпга Морено йўллаган зарба ноаниқ чиқди.

  • 17'

    Родригонинг навбатдаги зарбаси ҳам яхши ўйланди. Аммо у қадар кучли чиқмади.

  • 16'

    Ваниҳоят, Роналду тўпга эга чиқди. Афсуски, офсайд!

  • 15'

    Португалия ҳам босим уюштира бошлади.

  • 12'

    Олмонинг зарбаси тўғри Патрисиунинг қўлига бориб тушди.

  • 11'

    Родригонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 9'

    Ваниҳоят, португаллар ўйинни бироз ўз дарвозасидан узоқлаштиришга эришди.

  • 7'

    Каналеснинг жарима майдони марказига узатган тўпини Герейру қайтариб юборди. Қайтган тўпни Олмо дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 6'

    Ҳозирча Роналду бошлиқ ҳужум вакиллари тўп билан кўзга ташланмаяпти.

  • 5'

    Дани Олмо яхши очилиб борди. Аммо у тўп узатган жойда жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди.

  • 3'

    Португалия ҳозирча бир амаллаб рақиб прессингидан чиқиб кетмоқда. Бу қанча давом этиши номаълум.

  • 2'

    Дастлабки вазият "қизил фурия"да бўлди. Морено бирга-бир вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади. Руи Патрисиу ўз ўрнида.

  • 2'

    Испанлар тўп назорати билан ўйинни бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Олдиндаги 1 ҳафта мобайнида эътиборимиз терма жамоалар ўйинига қаратилади. Куннинг марказий беллашувини матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!