Куперни Кейрушга тенглаштирманг
Ads

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда Ўзбекистон – Эрон ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади. Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш етарли даражада деб айта оламиз. Чунки юртимизга айни пайтда Осиёнинг энг кучли терма жамоаси, ЖЧ-2018нинг қитъамиздаги энг яхши иштирокчиси ташриф буюради. Боз устига бизнинг терма жамоамизда тажрибали Эктор Купер ишламоқда. Тўғри, ушбу мутахассис мамлакатимизга келганига кўп бўлгани йўқ. Аммо мухлислар ундан кўп нарса кутмоқда. Чунки Купер Мисрни 32 йилдан сўнг мундиалга олиб чиқди. Вақтида хориж клубларида самарали фаолият олиб борган. Мана шу бошқа омиллар сабаб ишқибозлар Экторга умид боғлашмоқда. Аргентиналик мураббийнинг ўзи эса мухлисларга ҳозирча сабр тилашни маслаҳат бермоқда.

Uzbek (11)

Бугунги беллашувдан олдин кўпчилик мухлислар Купер ва Кейрушни таққослашмоқда. Аммо ҳозирча ушбу мутахассисларни бир-бирига солиштириш тўғри эмас. Чунки, португалиялик Кейруш бир неча йилдан бери Осиёда, жумладан Эронда ишламоқда. У кашф қилган футболчилар ҳали яна ўйнай олади. Буни яхши билган Карлуш Кейруш авлодлар алмашинуви бўлгунига қадар Эронда қолади.

Купер ҳам Осиёда ишлаган дерсиз. Аммо олдинги футбол билан ҳозиргисини фарқи бор. Кейруш ҳам Эронни бирданига кучли жамоага айлантирмади. У ҳам босқичма-босқич жамоанинг ўйинларини шакллантириб борди. Маҳсулини кўрдингиз, Испания ва Португалининг ЖЧ-2018да оёоқларини қандай қалтиратди. Ўша учрашувлар пайти кўпчилик Кейрушнинг келишини янада интизорлик билан кутди. Аммо...     

Эктор Купер жаноблари терма жамоанинг ўйинига бир ойдан сўнг баҳо берсангиз бўлади деди. Бироқ ўша муддатда ҳам янги келган мураббий футболчиларни ўзгартириши қийин. Шундай бўлса-да, Купер нимагадир ишонмоқда. Буни вақт кўрсатади.

Бу икки мураббийни қачон солиштириш мумкин? Қачонки, навбатдаги мундиал саралаши бошланганда! Агар унгача ушбу мутахассислар ўз жойларида қолса, албатта. ЎФА мутасаддилари Осиё Кубогидаги ҳар қандай натижа Купернинг курсисини қимирлатмаслигини айтишди. Шундай экан Купер ва Кейруш борасида ким яхшироқ эканлигини вақти келиб билиб оламиз.

Йилнинг бошида шаффофлик борасида ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари сўз очишганди. Лекин негадир Куперникининг маоши ҳақида маълум қилинмади. Кейрушнинг маоши 1,9 миллион евро. Эктор Купер тахминларга кўра Карлуш Кейрушдан камроқ маош олади. Шу боис бўлса керак Кейрушнинг мотивацияси юқорироқ.

 

Бекзод ИСАЕВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
11/09/2018 14:45
Куперни танланишини хам асосий омиллардан бири нархи булган булса, хайрон булмайман.