Курашчиларимиз Болгариядаги турнирда муваффақиятли иштирок этишмоқда

Шу кунларда Болгариянинг Русе шаҳрида спорт курашлари бўйича “Дан Колов” номли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам юқори пробали медаллар учун курашмоқда.

Ўзбекистон МОҚнинг маълум қилишича, айни пайтга келиб, мусобақанинг эркин кураш йўналиши бўйича 3 та вазнда финалчилар аниқланди. Қувонарлиси, уларнинг бирида ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам чемпионлик учун гиламга чиқади. 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланмиш Абдураҳмоновнинг ҳал қилувчи баҳсдаги америкалик Жордан Барроуз бўлади.

Курашчилар шу пайтгача 2 бор тўқнаш келишган. Дастлабки қарама-қаршилик Рио Олимпидасига тўғри келиб, унда юртдошимиз 11:1 ҳисобида устун келганди. Орадан бир йил ўтиб Лас-Вегасдаги жаҳон чемпионатида Барроуз 6:5 ҳисобида ғалаба қозонган. Таъкидлаш жоиз, Барроуз ҳисобида Лондон Олимпиадаси ва жаҳон чемпионатларининг 4 та олтин медали мавжуд.

Шунингдек, -57 килограмм вазн тоифасида курашаётган Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун баҳсда ўз омадини синаб кўради. Қизларимиздан Бахтигул Болтаниёзова (-68 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритган бўлиб, унинг рақибаси АҚШ вакиласи Тамира Менса бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!