Асосий мазмунга ўтиш

Курашчиларимиз Осиё чемпионатида 15 та медал қўлга киритди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Дананг шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунланди

Вьетнамнинг Дананг шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида эркин курашчимиз Фазлиддин Насриддинов -74 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. 

Шу тариқа, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари барча йўналишларда жами 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Эртадан ушбу шаҳарда U-17 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги старт олади. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ