Куртуа 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) “Реал” Мадрид клуби ва Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуани якунига етиб бораётган 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топди.

Унга кўра ёзда “Челси”дан “Реал”га кўчиб ўтган  26 ёшли посбон сўровномада 181 очко тўплаган. Ундан кейинги поғонани эса 109 очко билан “Тоттенхэм” дарвозабони Уго Льорис эгаллади. Кучли учликни эса ПСЖ посбони Жанлуижи Буффон (59) якунлаб берди.

Кучли ўнликдан шунингдек Кейлор Навас (58), Ян Облак (49), Марк-Андре тер Штеген (49), Алиссон (36), Давид де Хеа (33), Даниэль Субашич (23), Мануэль Нойерлар (20) жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, Куртуанинг "Реал"даги жамоадоши Лука Модрич жорий йилнинг энг яхши плеймейкери деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!