Куртуа 45 йиллик рекордни такрорлади

“Реал” Мадрид клуби дарвозабони Тибо Куртуа кеча Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган “Барселона”га (0:2) қарши ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бельгиялик посбон биринчи даврада “Камп Ноу”да бўлиб ўтган ўйинда ҳам ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган эди.

Эътиборлиси, Куртуа Испания чемпионатида сўнгги 45 йилда кетма-кет 2 та эл-класикода гол ўтказмаган илк дарвозабон бўлди. Бундан аввалги рекорд ҳам “қироллик клуби” дарвозабонига тегишли эди. Аниқроғи 1974/75 йилги мавсумда “Реал” посбони Мигель Анхель кетма-кет 2 та класикода ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!