Куртуа "Атлетико"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа дербида «Атлетико»га қарши мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Испания чемпионати еттинчи туридаги учрашув 1:2 ҳисобида "Реал"нинг мағлубияти билан якунланди.
 

«Албатта, бу мағлубият биз учун жуда нохуш. Лекин барчаси ҳали ўз қўлимизда. Ўйинимизни яхшилаб, кейинги турларда очко йўқотишдан қочишимиз мумкин», — деб ёзди бельгиялик дарвозабон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 

Етти турдан сўнг "Реал" Испания Ла Лигаси жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, жамоа ҳисобида 15 очко бор.

Кейинги турда Жозе Моуриньo шогирдлари ўз майдонида "Вильярреал"ни қабул қилади. Учрашув 10 октябрь куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!