Куртуа Азар ҳақида: "У ҳеч кимни ҳурмат қилмаган"
"Ливерпуль" билан бўлган жавоб баҳсидан кейин Тибо Куртуа жамоадоши Эден Азар ҳақида гапирди.
"У Жаҳон чемпионатидан кейин яхши формада эди ва имкон берилишини кутди. Аммо бундай бўлмади. Азар ҳеч қачон ҳеч кимни ҳурмат қилмаган", - деди бельгиялик дарвозабон.
Азар Анчелотти билан алоқалари яхшилигини, аммо у билан гаплашмаслигини айтганди. 32 ёшли футболчига ушбу мавсумда кам ўйин амалиёти берилмоқда. Вингер "Реал" таркибида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди.
Фикрлар