Куртуа: "Берселона" ҳақидаги хабарлар ёлғон, мен доим "Реал"да ўйнашни орзу қилганман

“Реал” посбони Тибо Куртуа 2014 йилда “Барселона”га ўтишга жуда яқин келгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

“Орамизда келишув бўлгани ёлғон. Менда “Челси” варианти бор эди. Мен “Атлетико”да ижарада ўйнардим ва “Челси”га қайтишимни билардим. Ўша ерда ўйнашни хоҳлаганман. Нега бундай гаплар айтишяпти, билмадим. Менимча, журналистларнинг айтганлари ёки шунга ўхшаш нарсалар ҳақида изоҳ беришга ҳожат йўқ. Ўйлайманки, одамлар менинг азалдан "Реал"да ўйнашни орзу қилганимни билишади. Мен бу ерда бахтлиман”, - деди бельгиялик посбон.

Бундан аввалроқ, "Барселона"нинг собиқ директори Хавьер Бордас 2014 йил Куртуанинг каталонияликлар сафига кўчиб ўтишга яқин келганини айтган эди.

Биласизми, "Барса" 2014 йилда Куртуани сотиб олиши мумкин эди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!