
Куртуа: "Биз плей-оффда ҳеч кимдан қўрқмаймиз"
"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги рақиблари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз ҳозирда плей-офф ўйинларга тайёрмиз. Жамоам билан жуда яхши формадамиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Шуни ҳам таъкидлаш жоиз, "қироллик клуби" ҳар доим бор кучи билан чемпионлик учун курашади.
"Манчестер Сити" ҳақида нималар дейсиз? Сиз Чемпионлар лигасининг бош совринини қўлга киритмоқчи бўлсангиз, авваламбор, уларни мағлубиятга учратишингиз керак бўлади. Шу боис, яна бир бор айтаман, биз ҳозирги кунда жанг қилиш учун тайёрмиз" - дея таъриф бериб ўтди, бельгиялик посбон.
Фикрлар