Куртуа: "Бизни "олтин авлод" дейиш қийин, чунки ҳеч нима юта олмадик"
Тибо Куртуа Бельгия терма жамоасининг "олтин авлод"и ҳақида гапирди.
"ЖЧнинг қолган қисмида Испанияга мухлислик қиламан, шу билан бирга "Реал"даги жамоадошларимга омад тилайман. Бу мундиалда ҳам, Евро-2020да ҳам ўзимиз кутган ўйинни намойиш эта олмадик. Натижаларимиз уятли.
Энди нималар содир бўлишини кузатамиз. Кимдир қолади, кимдир кетади. Футболда барчаси тез ўзгаради. 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичини кутамиз.
Бизни "олтин авлод" дейиш қийин, чунки ҳеч нима юта олмадик. Биз шунчаки иқтидорли футболчиларга эга яхши жамоамиз. Россияда ўтган мундиалда яхши ўйин кўрсатувчи Бельгияни намойиш этгандик".
Куртуа шунингдек, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ниятида эканлигини айтди.
"Ҳа, бу менинг режаларимда бор. Жамоамизга янги футболчилар келиб қўшилади. Умид қиламанки, Бельгия миллий терма жамоасидаги фаолиятимни ҳозир эмас, бундан яхшироқ натижалар билан якунлайман".
Роберто Мартинес шогирдлари Қатар мезбонлигида ўтаётган мундиал гуруҳ босқичидаёқ ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди.
Фикрлар