Куртуа: "Бу ўйинда хор бўласан дейишганди"

CHERY AUTO

"Реал" Мадрид дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Кеча матбуот анжуманида айтгандимдек, "Реал" финалга чиқса, албатта ғалаба қозонади. Кўпчилик, твиттерда бу ўйинда хор бўласан, деб ёзганди. Бироқ бугун ҳаммаси аксинча бўлди. 

Tecno

Бугун мен фаолиятим ва қилган меҳнатларим учун ғалаба қозонишим керак эди. Сабаби, кўпчилик мени етарлича ҳурмат қилмайди.  Яхши ўтказган мавсумимдан кейин ҳам кўп танқидларга учрадим. 

Биз дунёнинг энг кучли клубларини мағлуб этдик. "Ливерпуль" ва "Сити" ажойиб мавсум ўтказишди ва АПЛда сўнги турларгача кураш олиб борди. "Қизиллар" икки бора кубок ютди. Улар жуда кучли жамоа", - деди бельгиялик дарвозабон. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!