Куртуа жароҳати сабабли «Реал»да мавсум бошини ўтказиб юбориши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бельгия терма жамоаси ва мадридлик «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа чап соннинг тўғри мушагидаги жароҳати сабаб камида тўрт, кўпи билан саккиз ҳафта майдондан четда қолиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central нашри спорт физиотерапевти Анхель Вильянуэвага таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, 34 ёшли посбон янги мавсумда «қоракўзлар»нинг дастлабки учрашувларини ўтказиб юбориш хавфи остида турибди. 16 август куни «Реал» Испания чемпионати 1-турида «Реал Сосьедад»га қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Бироқ мадридлик футболчиларнинг жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани боис ушбу беллашув санаси ўзгариши эҳтимоли бор.

Куртуа жароҳатни 2026 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Испанияга қарши ўйин (2:1) пайтида олган. У 71-дақиқада алмаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!