Куртуа: “Ла Лига ўз хоҳиши билан қарор қабул қилди, бу адолатсизлик!”

CHERY AUTO

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лига ўйинининг АҚШда ташкил этилиши борасида ўз норозилигини билдирди.

Tecno

УЕФА аввалроқ истисно тариқасида "Барселона" ва "Вильярреал" ўртасидаги баҳсни Майамида ўтказишга рухсат берган эди. Ушбу ўйин 20 декабрь куни бўлиб ўтади.

"Бу мусобақа тамойилига зид. НБА ёки НФЛ билан солиштириш осон, аммо уларда вазият бошқача.

НБАда 82 та баҳс ўтказилади ва кейин плей-офф бўлади. НФЛда эса барча клублар овоз бериш орқали қарор қабул қилади. Ла Лига эса бу қарорни фақат ўз хоҳишига кўра қабул қилди. Бу мусобақанинг адолат принципига зид ҳолат. 

Биз уйда ва меҳмонда ўйнашимиз керак. Бу иккиси бир хил эмас. Ла Лигада сафарда ўйнаш жуда қийин, буни "Реал"нинг "Хетафе"га қарши баҳсида кўрдик. "Вильярреал"га қарши меҳмон сифатида ўйнаш ҳам осон эмас", — деди Тибо Куртуа "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!