Куртуа ўзини хурсанд қилди

  • 14 август, 2020, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” жамоасининг чемпион бўлишига муносиб ҳисса қўшган Тибо Куртуа келаси мавсумдан янги рақамда тўп сурадиган бўлди.

Tecno

Бунгача 13-рақамда майдонга тушиб келаётган машҳур голкипер энди номига муносиб тарзда 1-рақамни олди.

Тибо Куртуа якунланган мавсумда энг кам гол ўтказган дарвозабонларга бериладиган Рикардо Самора совринини қўлга киритди.

Куртуа Бельгия терма жамоасида ҳам рақам олмаштиргани билан танилган. Авваллари 12-рақамда майдонга тушган футболчи 2011 йилда 1-рақамни ўзиники қилиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!