Куртуа ўзининг шахсий антирекордини ўрнатди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўзининг шахсий антирекордини ўрнатди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бельгиялик посбон фаолияти давомида илк бор мавсумнинг дастлабки 16та ўйинида 21та гол ўтказиб юборди. Бунгача эса унинг энг ёмон натижаси 2010/11 йилги мавсумда “Генк” сафида қайд этилган. Ўшанда Куртуа мавсумнинг илк 16та ўйинида 19та гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа “Реал” сафига жорий ёз 35 млн евро эвазига “Челси”дан кўчиб ўтган эди.