Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Куртуа қачон сафга қайтишини айтди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа гриппдан сўнг яқин кунларда майдонга қайтишга умид қилмоқда, «Расинг»га қарши ўйини ҳали номаълум.

Бельгиялик дарвозабон грипп сабабли Ла Лига доирасида «Барселона»га қарши ўтказилган сўнгги учрашувни ўтказиб юборди. Ҳозирча у якшанба куни «Расинг»га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги баҳсда майдонга туша оладими-йўқми, аниқ эмас.

«Ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Жисмоний ҳолатимни тиклаш учун аста-секин машғулотларда иштирок этяпман. Якшанбагача ҳали вақт бор», — дея Куртуанинг сўзларини Madrid Xtra келтиради.

Мадридликларнинг сафардаги «Расинг»га қарши учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Куртуа жорий мавсумда Жозе Моуринью жамоаси сафида 12 та ўйинда 14 та гол ўтказиб юборди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ