Курзава ПСЖда қоладиган бўлди

"Пари Сен-Жермен" ҳимоячиси Лейвин Курзава клуб билан янги келишувга имзо чекади.

RMC Sport нашри хабарига кўра, 27 ёшли футболчи парижликлар билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 30 июнда якунига етар эди.

Олдинроқ, Курзава хизматларига "Арсенал", "Челси" ва "Барселона" каби клублар қизиқиш билдираётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)