Кутганмидингиз? "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш содир бўлди

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси раҳбариятида ўзгариш содир бўлди.

"Қалдирғочлар" матбуот хизмати берган расмий маълумотга кўра, шу кунга қадар клуб директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келган Ҳайдаров Азиз Саидраҳимович ўрнига “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси” директори Ҳақбердиев Шерзод Муродович “Бунёдкор” футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали бу ҳақда хабар бергандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!