Кутиб олинг! Мэнни Пакьяо яна рингга қайтмоқда. Унинг бир йўла иккита жанги аниқ бўлган

  • 20 сентябрь, 2022, 14:08
  • 0
  • Бокс

8 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 43 ёшли Мэнни Пакьяо франциялик профессионал боксчи Хебер Заянига (18-0, 11КО) қарши кўргазмали жангда иштирок этиш учун шартнома имзолади. Жанг 2023 йил февраль ойида Саудия Арабистонидаги Қирол Фаҳд аренасида бўлиб ўтади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Пакьяо олдинроқ кореалик ёу тубе блоггер ДК Йоо билан 6 раундлик кўргазмали жангда рингга чиқиш борасида расман келишувга эришган. Ушбу тўқнашув эса 10 декабрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо бирлаштировчи жангда Ёрденис Угасга маглуб бўлганидан сўнг ўз фаолиятини якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!