Кутиб олинг! Почеттино Премьер-лигага қайтмоқда

"Челси"га Маурисио Почеттино бош мураббий бўлиши деярли аниқ бўлиб улгурди. У июндан иш бошлайди ва Лэмпард жамоани тарк этади, яъни ҳеч қандай ёрдамчи мураббий ёки қанақадир маслаҳатчи бўлиб қолмайди. Аргентиналик мутахассис эса ўз ёрдамчилари билан клуб бошқарувига келадиган бўлди. Sports.uz сизларга Почеттинонинг Лондонга ташрифи қандай бўлгани ва уни қилиши керак бўлган ишлари ҳақида мақола тақдим этади. 

Нега айнан Почеттино?

"Челси"да Почеттинодан ташқари яна бир қанча вариантлар бор эди. Лондонликлар Луис Энрике билан музокаралар ўтказди. 53 ёшли испан билан келиша олмаган клуб радарига Нагельсманн ҳам тушганди. Аммо улар Почеттинони олиб келишни истади. Ўз-ўзидан савол туғилади: нимага айнан Почеттино? Маълум бўлишича, биринчи сабаб бу Маурисионинг инглизчани жуда яхши билишидир. У аввал ҳам Премьер-лигада ишлаган ва бу борада юқори тажрибага эга. Энрике ва Нагельсманн инглизчани Почеттиночалик билишмасди. Раҳбарият биринчи навбатда кийиниш хонасидаги муҳитни тўғриламоқчи. Шу сабабли, уларга фикрини тўлиқ етказиб бера оладиган инсон керак эди. Шунингдек, Почеттино ёшлар билан жуда яхши ишлай олади. Клуб сиз таниган Льорис, Алли Эриксен, Сон, Уолкер ва Триппьер каби футболчиларни етиштириб берган мутахассис билан ишлашни хоҳлади. Ушбу мавсум клуб сафига кўплаб умидли ўйинчилар келиб қўшилди. Айнан мана шу омил ҳам Почеттинони бош мураббийлик учун фаворитга айлантирди.

Harry Kane of Tottenham Hotspur hugs Manager of Tottenham Hotspur Mauricio Pochettino, after the Premier League match between Everton FC and...

Мураббийда ҳам бошқа вариантлар бор эди?

Нафақат "Челси"да, балки Почеттинода ҳам бошқа вариантлар бор эди. У ПСЖни тарк этганидан кейин Апнглиянинг бир қатор ўртамиёна жамоалари мураббийга алоқага чиққан. Аммо у каттароқ клубни бошқаришни хоҳлагани учун барчасига рад жавобини берди. Бундан ташқари, Почеттинода "Реал"да иш бошлаш имкони ҳам мавжуд эди. Агарда мадридликларни Анчелотти тарк этганида, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган мураббийлар орасида аргентиналикнинг номи ҳам бор эди. Чемпионлар лигасидаги муваффақият Карлони жамоада олиб қолди ва у ҳеч қаерга кетмади. Бир қанча нашрлар Почеттинони "Тоттенхэм"га устозлик қилиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Аммо 51 ёшли мутахассис ҳеч қачон "шпорлар" билан музокаралар ўтказмаган. Леви уни ортга қайтариш ҳақда ўйламаган ҳам. Аслини олганда, "Челси" мавсум бошида ҳам Почеттино билан боғланган. Ўшанда у Лондон жамоасини таклифини қабул қилмаган ва Поттер олиб келинганди. Уёғига нима бўлганини ўзингиз биласиз. 

Image

Почеттинони олдинда нималар кутиб турибди?

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Почеттино клубнинг барча ишларида ўзи ҳаракат қилади. Аниқроғи, жамоага ким келиши, ким кетиши ва янги шартномалар борасида ўзи қарор қабул қилади. У шунчаки майдонга тушиб, ўзи олиб келмаган футболчиларга кўрсатмалар бериб турадиган (Поттерга ўхшаган) мураббий бўлмоқчи эмас. Аргентиналик "Челси"га келибоқ айрим футболчилар билан янги битимлар тузиши керак бўлади. Жамоани ёзда КантеМаунтКепаМенди ва Ковачич сингари футболчилар тарк этиши мумкин. Миш-мишларга кўра, Почеттино Маунтни олиб қолмоқчи. У ярим ҳимоячини таркибнинг энг муҳим қисми бўлишини истайди. 24 ёшли инглизнинг амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етиши керак. Бироқ у мавсум сўнггида кетишни маъқул кўради. Мейсонни "Ливерпуль" ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Агарда иккала клуб келиша олса, мерсисайдликлар уни сотиб олишга тайёр. Почеттинонинг кейинги қиладиган иши бу дарвозабон масаласини ҳал қилишдир. "Челси"дан иккала посбон ҳам кетиши мумкин. Менди кам ўйин амалиёти сабаб ўзига бошқа клуб изламоқда. Маурисио эса биринчи рақамли дарвозабон сифатида "Астон Вилла"дан Эмилианонинг трансферини амалга оширишни истайди. 

Tottenham Hotspur manager Mauricio Pochettino having words with Chelsea's Cesar Azpilicueta during during Carabao Cup Semi- Final 2nd Leg between...

Бу ишлар тугаганидан кейин янги ҳужумчи борасида қарор қабул қилиниши керак. "Челси" ҳар қандай ҳолатда ҳам страйкер сотиб олади, яъни Лукакунинг қайтиши, ҳужумчи келишига тўсқинлик қила олмайди. Почеттинонинг олдида иккита танлов бор: Лаутаро ёки Кейн. Бу "Челси"нинг эҳтимолий харидлари ва уларнинг барчаси аргентиналик мураббийнинг истаги бўйича амалга оширилади.

Суҳроб Холбеков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!