Кутиб олинг! Рашидов футболга қайтди, у Дубай клуби билан шартнома имзолаганини маълум қилди
Ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири Сардор Рашидов кичик танаффусдан сўнг яна футболга қайтганини маълум қилди. У БААда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи лига жамоаси "Дубай Сити" клуби билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда футболчимиз ўзининг "Инстаграм"даги саҳифаси орқали хабар берди. Ҳозирча трансфернинг тўлиқ тафсилотлари ошкор этилмаган.
Маълумот ўрнида, Рашидовнинг охирги жамоаси Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бўлганди. Ҳужумчи ўтган йилнинг 1 июлидан расман эркин агентга айланганди.
Фикрлар