Кутилганидек, Карим Бензема "Олтин тўп" соҳибига айланди LIVE!
Бугун Франциянинг Париж шаҳрида "Олтин тўп" совринини топшириш маросими ўтказилади.
Қуйида мазкур тадбирдан онлайн хабарлар бериб борилади.
Айни пайтда 10-30-ўрин эгалари аниқ бўлиб улгурди. Унга кўра, қуйидаги 20 нафар футболчи энг яхшилар сафидан жой эгаллаган:
30. Дарвин Нуньес
29. Кристофер Нкунку
28. Жоау Канселу
27. Антонио Рюдигер
26. Майк Меньян
25. Жошуа Киммих
24. Бернарду Сильва
22. Фил Фоден
22. Трент Александр-Арнольд
21. Харри Кейн
20. Криштиану Роналду
17. Луис Диас
17. Душан Влахович
17. Каземиро
16. Виржил ван Дейк
14. Рафаэль Леау
14. Фабиньо
13. Себастьян Алле
12. Риёд Маҳрез
11. Сон Хён Мин.
Меҳмонлар залдаги ўз жойларини эгаллади. "Олтин тўп"нинг барча эгалари акс этган видеоролик намойиш этилмоқда.
Расман! "Барселона"нинг ёш ва истеъдодли ярим ҳимоячиси Гави йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди! Бу борада кучли ўнликни қуйидаги футболчилар ташкил этди:
10. Флориан Вирц
9. Карим Адейеми
8. Букайо Сака
6. Райан Гравенберх
6. Йошко Гвардиол
5. Нуно Мендеш
4. Жуд Беллингем
3. Жамол Мусиала
2. Эдуард Камавинга
1. Гави.
Энди бирин-кетин "Олтин тўп" учун номзодлар ўнлиги бериб борилади.
10. Эрлинг Холанд
9. Лука Модрич
8. Винисиус Жуниор.
Расман! Садио Мане "Сократес" совринининг илк эгаси сифатида тарихга кирди. Ушбу трофен ижтимоий фаолият учун тақдим этилади.
Расман! Барселона аёллар жамоаси етакчиси Алексия Путельяс "Олтин тўп" соҳибасига айланди. Маълумот учун, у ўтган йили ҳам ушбу эътирофга лойиқ кўрилганди. Қуйида кучли ўнлик билан танишиш имкониятига эгасиз:
10. Люси Бронз
9. Катарина Макарио
8. Венди Ренар
7. Ада Эгерберг
6. Александра Поп
5. Айтана Бонмати
4. Лена Обердорф
3. Сэм Керр
2. Бет Мид
1. Алексия Путельяс.
Расман! Роберт Левандовски "Герд Мюллер соврини" билан мукофотланди. Бу трофей йил давомида клуб ва терма жамоа сафида энг кўп тўп киритган футболчига тақдим этилади. У 46 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 50 та голни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Демак, "Олтин тўп" учун курашда 5-7-поғонани эгаллаган футболчилар номи маълум бўлди.
7. Тибо Куртуа
6. Килиан Мбаппе
5. Муҳаммад Салоҳ.
Шунингдек, Куртуа йилнинг энг яхши дарвозабонига тақдим этиладиган "Лев Яшин трофи" совринини қўлга киритди.
Мазкур соврин учун топ-10 қуйидагича кўриниш олди:
10. Уго Льорис
9. Яссин Буну
8. Ян Облак
7. Мануэль Нойер
6. Кевин Трапп
5. Майк Меньян
4. Эдуар Менди
3. Эдерсон
2. Алиссон
1. Тибо Куртуа.
"Олтин тўп" учун курашда 2-4 ўринларни банд этган футболчилар:
4. Роберт Левандовски
3. Кевин Де Брюйне
2. Садио Мане
Кутилганидек, Карим Бензема "Олтин тўп" совинини қўлга киритди.
Фикрлар