Кутилмаган бурилиш: Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри жанги ўтказилмаслиги мумкин!

  • 22.08.2026 09:27
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли боксчи Тайсон Фьюри (36-2-1, 25 КО) кутилмаганда Энтони Жошуа (30-4, 27 КО) билан ноябрь ойига режалаштирилаётган жанг бўлмаслиги мумкинлигини маълум қилди.

"Шартнома имзоланадими, йўқми — аниқ билмайман. Масала шундаки, Эдди Хирн ва унинг атрофидагилар яна-да кўпроқ пул талаб қилишяпти. Жошуа ҳам, Хирн ҳам пулга жуда ҳирс қўйган. Бу ахмоқона баҳоналарни ўн йилдан бери эшитиб келяпман", — деди Фьюри.

Бундан бир неча кун олдин Эдди Хирн ўз хавотирларини баён этар экан, асосий муаммо жанг АҚШда ўтказилганда солиқлар туфайли Жошуанинг қўлига тушадиган даромад камайиб қолишида эканини айтганди. Оддий қилиб айтганда, агар ушбу баҳс Буюк Британияда ташкил этилса, Энтони солиқларни ҳисобга олган ҳолда ҳам анча кўпроқ "тоза" даромадни қўлга киритарди.

"Майли, шундай бўла қолсин. Мен бошқа йўлни танлайман ва бошқа рақиб билан жанг қиламан. Аммо ҳақиқат шундаки, Жошуа — қўрқоқ. У менга қарши рингга чиқишга ҳеч қачон журъат тополмаган", — дея сўзини якунлади Тайсон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!