Кутилмаган бурилиш. Холанд супершартнома талаб қиляпти
Гранд клубларга ўтиши кутилаётган норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд агенти Мино Райола бошчилигида “Боруссия” билан беш йиллик янги шартнома имзолашни мақсад қилган. Бундан аввалроқ, дортмундликлар ёзда Жейдон Санчони сотиб, Холандни олиб қолишга қарор қилганди.
Эрлинг Холанд “Боруссия”дан ҳафтасига 350 минг евро маош ва беш йиллик шартнома талаб қиляпти. Агар клуб футболчининг талабини қондиришга қарор қилса, бу дортмундликларга 90 миллион еврога тушади.
Айни пайтда 20 ёшли тўпурарга Европанинг қатор грандлари, хусусан, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Реал”, “Барселона” кўз тикмоқда. Бироқ, Холанднинг маош борасидаги талаби трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.
Холанд жорий мавсумда “Боруссия” таркибида 26 та учрашувда 29 та гол уриб, еттита голли пас оширди.
Фикрлар