Кутилмаган ҳолат! ПСЖ Месси ўрнига бошқа ҳужумчи топди!

  • 12 Sep 11:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Fichajes нашрининг хабар беришича, “Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Лионель Мессига ўринбосар қидира бошлади.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, парижликлар келаси ёз “Барселона”га тегишли бўлган ва кетма-кет икки мавсумдан бери “Атлетико” шарафини ҳимоя қилаётган Антуан Гризманни трансфер қилмоқчи.

Яқинда Каталония клуби мадридликларнинг франциялик ҳужумчини тўлиқ сотиб олиш бўйича таклифини қабул қилмаган эди. “Барселона”  раҳбарияти Антуан учун 40 миллион евро талаб қиляпти. Бироқ, Диего Симеоне жамоаси бу суммани тўламайди.

ПСЖ раҳбарияти Лионель Мессига янги шартнома беради. Лекин шунга қарамай, аргентиналик юлдуз “Барселона” қайтиши ёки АҚШга йўл олиши мумкинлигини ҳам инобатга олмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!