Кутилмаган муаммо: Беллингем “Реал”ни хавотирга солиб қўйди

2023 йилнинг ёзида “Боруссия Дортмунд”дан “Реал”га кўчиб ўтган Жуд Беллингэм Мадрид клубидаги дебют мавсумидаёқ жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланиб қолганди.

Бироқ янги мавсумда англиялик футболчининг ўйинида пасайиш давом этмоқда. ҳозирча, 12 та учрашувда қатнашган Беллингем ҳали гол уриб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Жамоага Килиан Мбаппе қўшилгани туфайли Беллингемнинг майдондаги позицияси ва вазифалари ўзгарди. Айнан мана шу ҳолат унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Relevo нашрининг ёзишича, ўзи учун ноқулай позицияда ўйнаётган Беллингемнинг аҳволи “Реал” мутасаддиларини хавотирга солиб қўйган.

Уларнинг аксарияти бош мураббий Карло Анчелотти Жуд Беллингемни турли янги позицияларда синаб кўраётганига эътироз билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!