Кутилмаган қарор! Гвардиола "Сити"ни тарк этиши кутиляпти

  • 30 Mar 00:10
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN
Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"ни жорий мавсум сўнггида тарк этиши кутилмоқда. 

Испаниялик мутахассис мураббийлик фаолиятида пауза қилиш истагида. У доимий босим остида ишлашдан чарчаган. 

Агар ушбу воқеа содир бўлса, "шаҳарликлар" "Барселона" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луис Энрикени жамоага таклиф қилиши кутилмоқда. 

Пеп "шаҳарликлар" билан 4 маротаба Англия Премьер-лигаси ғолиблигини қўлга киритган. Бироқ у "Сити" билан ҳамон Европа Чемпионлар лигасида зафар қучмаган. 

Comments

You must be logged in to commet!