Кутилмаган трансфер: Флик “Барса”га Англиянинг суперюлдузини танлади

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужум чизиғини, ҳусусан, чап қанотни  кучайтириш бўйича иш олиб бормоқда.

Германиялик мутахассис ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар “Манчестер Юнайтед” форварди Маркус Рэшфордни қўлга киритишни режа қилган.

Аслида каталонияликлар асосий нишон сифатида Нико Уильямсни белгилаган эди. Бироқ Европа чемпиони қадрдан “Атлетико”да қолишга қарор қилди.

Шу боис, “Барса” мутасаддилари бошқа ҳужумчиларга эътибор қаратишига тўғри келяпти. Бош мураббий Флик бу вазиятдан чиқиш учун клуб хўжайинларидан айнан Рээшфордни олишни сўраяпти.

Рэшфорднинг манчестерликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади. Transfermarkt экспертлари тўпурарни 60 миллион еврога баҳоламоқда. Бу сумма “Барселона”ни ҳам қониқтиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!