Кутилмаган хабар! Жаҳоннинг биринчи рақамли ракетка устаси фаолиятини якунлади

Теннис бўйича WTA рейтинги етакчиси, автралиялик ракетка устаси Эшли Барти фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

25 ёшли теннисчи ракеткаларини ғилофга жойлаши унинг учун ўта қайғули ва ҳаяжонли бўлганини таъкидлади. "Ёшлигимдан бу спорт билан шуғулланганман. Мен энди оддий ўсмирлар каби яшашни ва ҳаётдан завқланишни истайман. Теннис менинг барча орзуларимни рўёбга чиқарди",-дея ўз қарорини изоҳлади австралиялик спортчи.

Маълумот учун, Барти "катта дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 3 карра ғолибаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!