Кутилмаган хабар: ПСЖ Мбаппега янги шартнома бермайдиган бўлди

  • 17 Nov 16:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти бир неча уринишда ҳам Килиан Мбаппени янги шартномага кўндира олмаганидан кейин ҳужумчи бўйича режасини ўзгартирди.

Tecno

24 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномасида ўзаро ҳамкорликни 2025 йилнинг ёзигача узайтириш тўғрисида банд бор. Парижликлар энди Мбаппедан мана шу бандни активлаштиришни сўраяпти.

Агар клуб мутасаддилари Мбаппени шунга ҳам кўндира олмаса, исталган клуб 1 январдан бошлаб, Килиан билан музокарага киришиши мумкин бўлади.

Килиан Мбаппе мавсум якунида эркин агент мақомида бошқа жамоага ўтиши айтилмоқда. Асосий даъвогар сифатида “Реал” тилга олинмоқда. Бироқ Англия Премьер-лигасининг бир неча гранд клублари францияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!