Кварацхелия: "Инглиз футболини яхши тушуниб қолдик"

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, Чемпионлар Лигаси ярим финал босиқичининг биринчи баҳси доирасида Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз уйида ПСЖни қабул қилади. Парижликлар ҳужумчиси Хвича Кварацхелия беллашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида эртанги баҳс катта аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.

- Менимча, бу энг асосий футбол турнири. Унда қатнашиш ҳар бир футболчининг орзуси. Ҳаммамиз чемпионликни қўлга киритмоқчимиз, бироқ бу ниҳоятда қийин. Мазкур босқичга етиб келиш ҳам ҳар қандай жамоа учун катта меҳнат талаб қилади. Турнир номининг ўзи ҳаммасини айтиб турибди - Чемпионлар Лигаси./

Бу мусобақа чемпионлар учун ва ҳар бир клубда уни ютиб олиш учун зарур маҳорат бор. Биз эса фақат ўз ўйинимизга диққат қаратишимиз, ҳар бир беллашув ва лаҳзада тўлиқ концентрацияда бўлишимиз керак.

"Ливерпуль" ва "Астон Вилла"га қарши баҳслардан сўнг, инглиз футболини яхшироқ тушуниб қолдик. Улар билан рақобат қилиш осон бўлмади. Бироқ, биз бор кучимизни бердик. Ўйлайманки, бу тажриба "Арсенал"га қарши ўйинларда ҳам бизга фойда беради, — деди вингер.

Маълумот учун, ПСЖ чорак финалдаги "Астон Вилла" устидан қозонилган умумий 4:5 ҳисобидаги ғалаба билан ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!