Кварацхелия: "Роналду билан майдонда учрашишни орзу қилганман"

Грузия терма жамоаси "Евро-2024" 2-турида Чехия термаси билан дуранг ўйнади (1:1). 1-турда Грузия терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берганди (1:3).

26 июнь куни Грузия терма жамоаси "Евро-2024" гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Португалия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

"Наполи" хамда Грузия терма жамоаси футболчиси Хвича навбатдаги ўйин олдидан фикрларини билдирди:
  
“Албатта, бугунги натижа ниманидир англатади, чунки бу Грузиянинг Евродаги биринчи очкоси. Лекин бироз ҳафсаламиз пир бўлди. Сабаби, Португалия билан ўйин олдидан ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бу футбол, ​​ҳамма нарса бўлиши мумкин, имконият бор экан, охиригача курашамиз."

"Бу нормал ҳолат, биз ҳам қувонч, ҳам умидсизликни ҳис қиламиз. Рақиб қандай бўлишидан қатъи назар, охиригача курашамиз. Биз Португалияни ҳурмат қиламиз, лекин ҳамма нарса мумкинлигини кўрсатмоқчимиз. Роналду менинг кумирим. У билан майдонда тўқнаш келишимиздан хурсандман. Бу менинг орзуим эди", - деди Грузия қанот вингери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!