Кварацхелия: "Роналду менинг кумирим, лекин..."

"Наполи" футболчиси Хвича Кварацхелия Роналдунинг мухлиси ҳисобланади. У интервьюларининг бирида яна бир бор Криштиану ҳақида гапирди.  

"Менга кўпроқ Роналдунинг ўйини ёқади. Сабаби, у кумирим, лекин Месси - топ", - деди 22 ёшли вингер. 

Хвича айни дам топ клублар эътиборида бўлиб турибди. У аввалроқ "Реал"да ўйнаш орзуси бор эканлигини айтганди. Аммо мадридликлар ушбу трансферга ҳаракат қилмаяпти. 

Маълумот учун, Кварацхелия ушбу мавсумда "Наполи" таркибида 30 та ўйинда иштирок этиб, 14 марта рақиб даровазини ишғол қилган бўлса, шерикларига 16 та голли пас берди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!